Dushanba, 25.11.2024, 10:52
Мой сайт
Приветствую Вас Гость | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Uzb matn [4]
Rus matn [2]
Xorij matn [3]
Hikoyalar [6]
Sevgi qissalari [1]
Мини-чат
Наш опрос

Barcha so'rovlar Sayt dizayni yoqdimi?


Barcha ovozlar: 212

Статистика

Barcha onlinelar: 1
Mehmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » Статьи » Hikoyalar

Муҳаббат фасли: Бугун учрашамиз
Соғинчларим гулга ўрадим,
Берай десам манзиллар йироқ.
Мен йўллардан сизни сўрадим,
Топилмади изингиз бироқ...
Сизни ёмон, ёмоо-он соғиндим...


Бугун учрашамиз…
Бугун учрашамиз-а?
Соғинчларга айланиб кетган нигоҳларимиз туташади-а, бугун? Қандай яхши! Қўнғироқларга боғланиб қолган кўнгиллар дийдор аталмиш неъматдан тўйиб-тўйиб сув ичади. Неча ойки ҳис этилмаган қўлларингизнинг қайноқ тафти сочларимга ўралашиб қолган аразларни сидириб ташлайди. Юзларим ҳаёдан, ҳаяжондан ранг олиб пардоз этади бугун.
Бугун учрашамиз-а?

* * *

– Кетманг…
Бу сўзни юзинчи, эҳтимол мингинчи бор такрорлади-ёв юрагим. Тилимда эса сал бошқачароқ янгради:
– Яхши бориб келинг. ..
– Ҳайдаяпсан-а мени? – аэропортда бизга қадалган минглаб нигоҳлардан ерга кириб кетгудек бўларканман, қўлларингиз исканжасидан нозик бармоқларимни халос этолмай тортқилардим.
– Қўйворинг, ойингиз нима деб ўйлайдилар ахир?
"Қўйиб юборманг, илтимос!”
Бу юрагимнинг навбатдаги нидоси эди.
– Мени эсингдан чиқариб юборсанг, ўзингдан кўр! Ҳар куни телефон қиламан! Тўйимизга пул ишлагани кетяпман-а, унутма! Тағин битта-яримтаси билан…
– Хўп, дедим-ку, майли, хайр!
Яқинларингизнинг маънодор жилмайишларидан хижолат бўлиб, тезда кетиб қолдим. Сўнг бир четга ўтиб, сиз ўтирган самолётнинг осмонга кўтарилишини кутдим.
"Кетманг…”
Бу юрагимдан тилимга кўчиб чиққан, кечиккан, жудаям кечиккан ўтинч эди…
Ҳижроннинг илк куйлари қулоғим остида жаранглай бошлади. Қанчалар аламли куй…

* * *

– Мени соғиндингми?
– Йўқ…
– Соғингансаа-ан…
– Йўқ, дедим-ку-у! – гарчи киприкларимнинг ҳар толаси сизнинг соғинчингиз ёшларига кунда минг бор ювилаётган эса-да, ғуруримнинг елкасидан тушгим келмайди. – Соғинмадим ҳам, соғинмайман ҳам!
– Мен эса соғиндим сени, қайсаргинам…

* * *

Кетганингизга уч ой бўлдими ё уч йил? Йўқ, уч аср бўлди шекилли… Йўқса, шу қадар соғинч азоби ҳам бўлар эканми? Менда-я? Мендек қайсар қизда-я? Китоб орасидаги сувратингиз кафтларимга бунча ёпишиб қолмаса…
– Соғиндим… Соғиндим… Соғиндим!
Қўлларим эса ҳозиргина сиздан келган хабарномага жавоб қайтаришга киришади:
"Сираям соғинганим йўқ! Зарил кепти-да!”

* * *

Олти ой. Қайсарингизни олти ёшга улғайтириб қўйган бу ҳижронли ойларни "совға” қилганингиз учун сиздан кунда юз бор аразлаб-аразлаб кутаман сизни. Соғиниб-соғиниб кутаман. Бармоқларим кун санаб, соат санаб оғриб кетади. Тақвимдаги рақамлар гўё мени мазах қилаётгандек алмашинишга имиллашади. Соат милларини қўлларим билан бураб-бураб ташлагим келади. Соғиниб-соғиниб қилган қўнғироғингизга атай жавоб бермайман (ҳолбуки, кун бўйи кўзларим тўрт бўлиб кутаман)
– Соғинмадим! Соғинмадим!

* * *

– Эшитдингми?
– Нимани? – онамнинг маънодор кулиб қарашларидан юрагим дукурлаб кетса-да, ўзимни билмаганга оламан.
– Куёвбола қайтибдилар. Ҳозиргина! Бўлғуси ойижонинг суюнчи олдилар қўнғироқ қилиб.
– Менга нима! – ғурурим эшикдан отилиб чиқиб кетишга шай турган вужудимни қучоғидан бўшатгиси келмайди. Деразамга бир нима келиб урилади. Энтикиб кетаман. "У! У!” Шошилиб пардани сураман, соғинчларим қарсак чалиб юборгудек, ҳижронлар уввос солиб ҳайқиргудек бўлади. Сиз!
– Туш пастга !
– Тушмайман! Ўзингиз чиқинг керак бўлса!
– Қайсар!
Аразларимни зинапояларга пойандоз қилиб сочганча дарвоза томон югуриб кетаман.
– Соғиндим…
Соғиндим…
Соғиндим!
Категория: Hikoyalar | Добавил: Murod (14.01.2013) | Автор: MuRoD
Просмотров: 773 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Друзья сайта